Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 39
(1-93)

зарротдан сайёротга, пашшадан самовотга қадар ёйилган махлуқот табақалари ва мавжудот тоифаларида катта-кичик, жузъий-куллий, табақалари ва тоифалари айри-айри, лекин бир-бирига алоқали бир тарзда биттадан доираи Рубубият, биттадан табақаи ҳокимият кўринмоқда. Шундай экан, бутун коинотдаги олий мақсадларни ва буюк натижаларни англаб, ҳар бир табақанинг айри-айри убудийят вазифаларини кўриш билан, Зоти Кибриёнинг салтанати Рубубийятини, ҳокимиятининг ҳашматлини мушоҳада этиб, ул Зотнинг розилигини қозонтирадиган ишлар нималар эканини англаш ва унинг салтанатига далолатчи бўлиш учун, ҳар ҳолда, табақалар ва доираларга бир сайри сулук лозимдир, Токи доираи аъзамийясининг унвони бўлган Арши Аъзамига кирсин, у ердан то Қоби Қавсайнга, яъни, имкон ва вужуб ўртасидаги, Қоби Қавсайн сифатида ишора қилинган, мақомга борсин ва Зоти Жалили Зулжамол ила кўришсин, Мана шу нарса сайри сулук бўлиб, Меърожнинг ҳақиқатидир. Ҳар бир инсоннинг ақли ила хаел тезлигидаги сайри, ҳар бир валийнинг қалби ила яшин суръатидаги кезиши ва нуроний жисмли ҳар бир фариштанинг руҳ тезлигидаги Аршдан Фаршга, Фаршдан Аршга қатнови, аҳли жаннат инсонларнинг Буроқ тезлигида Ҳашр майдонидан беш юз йиллик масофа олисдаги жаннатга чиқишлари ҳақ бўлгани каби, валийларнинг қалбларидан ҳам латиф, ўликларнинг руҳларидан ва малоикаларнинг жисмларидан ҳам ҳафиф, жасади нажмий ва бадани мисолийдан ҳам янада зариф, нур ва нур қобилиятидаги руҳи Муҳаммадийнинг (А.С.В.) ҳадсиз вазифаларига васила ва жиҳозотига хазина бўлган Жисми Муҳаммадий (А.С.В.), албатта, Унинг олий руҳи ила Аршга қадар бирга боражакдир.

Аудио мавжуд эмас