Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 40
(1-93)

Энди сўзларимизни эшитиб турган динсиз мулҳидга қараймиз. Хотирага келадики, у мулҳид қалбдан: "Мен Аллоҳни танимайман, Пайғамбарни билмайман, ахир, қандай қилиб Меърожга ишонайин?" дейди. Биз ҳам деймиз:

Модомики, шу коинот ва мавжудот бор экан, унинг ичида иш ва ижод бордир.

Ҳам, модомики мунтазам бир иш бажарувчисиз бўлмас, маънодор бир китоб котибсиз бўлмас, санъатли бир нақш наққошсиз бўлмас экан, албатта, шу коинотни тўлдирган ҳакиймона ишларнинг бир бажарувчиси ва ер юзини фаслма-фасл янгилаб тургувчи ҳайратли нақшларнинг ва маънодор мактубларининг бир котиби, бир наққоши бордир.

Ҳам, модомики бир ишда икки ҳокимнинг турмоғи у ишнинг интизомини бўзади, ҳам модомики, пашша қанотидан то самовот қандилига қадар мукаммал бир интизом бор экан, демак, у ҳоким бирдир. Бир бўлмаса чунки ҳар нарсада кўринаётган санъат ва ҳикмат шу даражада ажибдирки, у нарсанинг санъаткори ҳар нарсага қодир ва ҳар бир ишни биладиган даражада Қодири Мутлақ бўлиши лозим.

Аудио мавжуд эмас