Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 35
(1-93)

Худди бу мисол каби, азал ва абад Султони бўлган Роббул Оламийннинг ҳам ўз рубубийяти мартабаларида айриайри, лекин бирбирига алоқадор шаън ва номлари бордир. Ва Улуҳийяти доираларида бошқа бошқа, лекин бир-бирининиг ичида кўринадиган исм ва аломатлари бордир. Ва ҳашматли ижроатида айриайри, аммо бир-бирига ўхшаш тажалли ва жилвалари бордир. Ва Қудратининг тасарруфотида бошқа-бошқа, аммо бир-бирини ҳисс эттирадиган унвонлари бордир. Ва сифатларининг тажаллиёти айри-айри, лекин бирбирини кўрсатадиган муқаддас зуҳурлари бордир. Ва афъолининг жилваларида турли-туман, бироқ бир-бирини мукаммаллаштирадиган тасарруфоти бордир. Ва ранғо-ранг санъантида ва маснуъотида турли-туман, аммо бир-бирини томоша этадиган Рубубийяти бордир.

Мана шу буюк сирга биноан, коинотни ҳайраткорона ажиб бир тартибда танзим этган. Махлуқот табақалари ичида энг кичиги бўлмиш зарралардан тортиб то самовотга қадар ва самовотнинг биринчи табақасидан тортиб то арши аъзамга қадар бирбири устида ташкилот бор. Ҳар бир само бир айри оламнинг томи ва Рубибийят учун бир арш, тасарруфоти Илоҳийя бир марказ ҳумидадир. Чиндан ҳам у доираларда ва у табақаларда, аҳадийят эътиборидан қаралса, жами исмлар топилиши мумкин. Ва улар бутун унвонлари ила намоён бўлади.

Аудио мавжуд эмас