Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 45
(1-93)

Худди шунингдек, азал ва абад Қуёши бўлган Зота Зулжалол ҳар нарсага ҳар нарсадан ҳам яқин бўлгани ҳолда, ҳар нарса Ундан бениҳоя узоқдир. Фақат бутун мавжудотдан ошиб ўтиб, жузъийятдан чиқиб, куллийят табақаларида борабора минглаб пардалардан ўтиб, то жамики мавжудотни қамрагувчи бир исмига яқинлашади. Ундан ҳам олдда кўп босқичларни босиб ўтади. Сўнгра бир нави яқинликка мушарраф бўлади.

Ҳам, масалан, бир аскар олий қўмондоннинг шахси маънавийсидан жуда узоқ туради, У аскар қўмондонини ўнбошиликда кўрган кичик бир намунаси орқали ғоят узоқ бир масофадан, кўп маънавий пардалар орқасидан унга боқади. Қўмондонининг ҳақиқий шахси маънавийсига яқин бўлмоқлик учун эса, мулозимлик, юзбошилик, мингбошилик каби жуда кўп куллий босқичларни босиб ўтмоқ лозим бўлади. Ҳолбуки, қўмондони аъзам амри ила, қонуни ила, назари ила, ҳукми ила, илми ила, суратан бўлгани каби, маънан ҳам шахсан ўз зоти ила ул аскарнинг ёнида ҳозирдир, уни кўрар. Бу ҳақиқат "Ўн олтинчи Сўз"да ғоят қатьий бир суратда исбот этилгани учун, у билан кифояланиб, бу ерда қисқа қиламиз.

Аудио мавжуд эмас