Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 46
(1-93)

Яна хотирга келадики, сен қалбингдан дейсан: "Мен самовотни инкор этаман, малоикаларга ишонмайман. Ахир, қандай қилиб бир инсоннинг самовотда кезмоғига, малоикалар билан кўришмоғига ишонаман?.."

Ҳа, ақли кўзида бўлган ва кўзини эса парда қоплаган сенингдек одамларга сўз англатиш ва бир нарсани кўрсатиш, албатта, мушкулдир. Лекин ҳақ шу қадар порлоқдирки, кўрлар ҳам буни кўра олади. Шунинг учун биз ҳам деймизки, юксак фазо, ҳамманинг бир овоздан эътироф қиладилар ки, эфир билан тўладир. Зиё, электр токи, ҳарорат каби доим оқиб тургувчи ҳамма латиф моддалар у фазони тўлгизиб турган бир модданинг мавжудлигига далолат этади. Мевалар дарахттига, гулчечаклар чаманзорларига, бошоқлар далаларига, балиқлар денгизига очиқ далолат қилганлари каби, шу юлдузлар ҳам заруратан ўз маншаълари, даласи, денгизи ва чаманзорининг вужудини ақлнинг кўзига пеш қиладилар. Модомики юксакдаги оламда турли-туман шаклланишлар бўлиб, турли вазиятларда турли эҳкомлар кўринмоқда экан, демак, у аҳкомлар пайдо бўлган Самовот турли-тумандир.

Аудио мавжуд эмас