Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 51
(1-93)

Ажабо, латиф жисми юксалиш тезлиги ғоят баланд бўлган олий руҳига тобеъ экан, руҳ тезлигидаги ҳаракати қандай қилиб ақлга хилоф бўлсин?! Ҳамда, масалан, ўн дақиқалик уйқу чоғида бир йилдагина кеча оладиган ҳолатларни бошдан кечирасан. Ҳатто инсоннинг бир дақиқада кўрган туши, ўша туш чоғи эшитган сўзлари, айтган гаплари барчаси тўпланса, уларни сигдиришичун уйғониқ оламида бир кун, баки ундан ҳам кўп кунлар лозим бўлади. Демак, шундай бўладики, айни бир замон икки шахснинг бирига бир кун, иккинчисига эса, бир йил ҳумига ўта олади.

Бу маънони англаш учун бир тамсил. Инсоннинг ҳаракатидан, тўп ўқининг ҳаракатидан, овоздан, зиёдан, электрдан, руҳдан, хаёлдан вужудга келган ҳаракатларнинг тезлигини ўлчаш учун шундай бир соатни фараз қилайликки, у соатнинг ўнта мили бор. Бири соатларни курсатади. Иккинчиси эса, ундан олтмиш карра янада кенг бўлган бир доирада дақиқаларни санайди. Учинчиси ундан ҳам олтмиш карра янада кенг бир доира ичда сонияларни, бошқаси олтмиш карра янада кенг бир доирада солиса (уч)ларни санайди ва ҳоказо... (Туртларни, бешларни, олтиларни, етгиларни, саккизларни, тўққизларни, ўнларни санайдиган ғоят мунтазам буюк доираларнинг ҳар бири учун биттадан мил бор, дейлик.

Аудио мавжуд эмас