Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 52
(1-93)

Фараз қиламизки, соатни санаган милнинг доираси ернинг йиллик ҳаракат доирасига тенг, балки ундан ҳам ортиқ бўлмоғи лозим келади. Энди икки шахсни олиб фараз қилайлик: Улардан бири соатни санайдиган милга миниб олгандек, дунёни у милнинг ҳаракати тезлигида томоша қилмоқда. Иккинчиси эса, ашира (ўн)ларни сановчи милга миниб олган. Бу икки шахснинг айни бир вақтда кўрган нарсалари, соатимиз билан ернинг йиллик айланиш даври ўртасидаги фарқ каби кўринишдан жуда кўп тафовутлари бордир. Хуллас, замон ҳаракатларнинг бир ранги, бир туси ёки бир шариди ҳукмида бўлгандан, ҳаракатлар учун жорий бўлган бир ҳукм замон учун ҳам жорийдир. Хуллас, шу бир соатлик машҳудотимиз бир соатнинг соатни кўрсатувчи милига минган шуурли шахснинг машҳудоти бўлгани ва умрининг ҳақиқати ҳам шу қадар бўлгани ҳолда, ашира (ўн)лар милига минган шахс каби, босиб ўтиб, мулк ва малакут ажойиботини кўриб, доираи вужуб нуқтасига чиқиб, суҳбатга мушарраф бўлиб, Илоҳий жамолни кўришга ноил булиб, фармонни олиб вазифасига қайта олади. Ва қайтган ҳам. Шундай.

Аудио мавжуд эмас