Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 56
(1-93)

Бу ҳикмати олияга боқмоқ учун энди "Икки Тамсил" дурбини ила диққатла кузатамиз.

Биринчи Тамсил:

"Ўн биринчи Сўз"нинг тамсилий ҳикоясида батафсил баён этилгани каби, шоншавкатли бир султоннинг жуда кўп хазиналари ва у хазиналарда жуда кўп хил жавоҳирлари мавжуд бўлса; ҳам ғаройиб ҳунарларда юксак маҳорати бўлса; ҳам ҳисобсиз ажиб фанлар бўйича маълумоти бўлса, бир жамол ва камол соҳиби ўзининг жамоли ва камолини кўришни ва бошқаларга ҳам кўрсатишни истайди. Шунга ўхшаб, албатта, у султони зифунун ҳам шундай бир машҳар (намойишғоҳ) очшни истайди, токи у ердаги кўргазмалар инсон назарига салтанатининг ҳашаматини, ҳам сарватининг товланишини, ҳам санъатининг хориқоларини, ҳам маърифатининг ғаройиботларини кўрсатсин. Токи маънавий жамол ва камолини икки тарафлама ҳам нозик илмий масалаларга ақли етадиган назари ила кўрсин; ҳам бошқаларнинг назари ила боқсин. Мана шундай ҳикматга кўра, албагга, улкан, муҳташам, кенг бир сарой қурмоққа бошлайди. Шоҳона бир тарзда доираларга, манзилларга тақсим қилади. Хазиналарини қийматли дуру жавҳарлар билан безантириб, ўзининг кўп санъати бўлмиш энг гўзал, энг латиф асарлари билан зийнатлайди. Фунун ва ҳикматининг энг нозик жиҳатлари ила низомга солади. Ва илмларининг мўъжизакорона асарлари ила ясатади, мукаммаллаштиради.

Аудио мавжуд эмас