Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 59
(1-93)

Барча бандаларига бир муаллим ва салтанати Рубубийятига бир далолатчи ва марзиёти Илоҳийясига бир мубаллиг ва олам саройидаги таквиний оятларига бир муфассир этиш сингари кўп вазифалар билан вазифалантиришни, мўъжизот нишонлари ила имтиёзини кўрсатишни, ул шахсга Қуръон каби бир фармон юбориб, Зоти Зулжалолнинг хос ва содиқ бир таржимони эканини билдиришни талаб этади.

Хуллас, Меърожнинг жуда кўп ҳикматларидан бир-иккитасини шу тамсил дурбини орқали кўрсатдик. Қолганларини ўзинг қиёс эта олурсан.

Иккинчи Тамсил:

Дейлик, кўп фанларни эгаллаган бир зот мўъжизокор бир китоб ёзса... шундай бир китобки, ҳар саҳифасида юз китоб билан ифодаланадиган ҳақоиқ, ҳар сатрида юз саҳифалик латиф маънолар, ҳар калимасида юз сатрлик ҳақиқатлар, ҳар ҳарфида юз калима билан ифодаланадиган маънолар мавжуд бўлса... ва у китобнинг бутун маънолари ва ҳақиқатлари ўшал мўъжизакор котибнинг маънавий камолотини кўрсатса, унга ишорат қилса, албатта, ундай битмас бир хазинани ёпиқ қолдириб, беҳуда этмайди. Ҳар ҳолда, у китобдан баъзиларга дарс беражакдир.

Аудио мавжуд эмас