Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 57
(1-93)

Сўнгра ҳар хил неъмат турлари ва турли лазиз таомлар билан ҳар бир тоифага хос дастурхонларни ёяди. Бир умумий зиёфат ҳозирлайди. Кейин эса, раиъятига ўз камлотини кўрсатмоқ учун уларни сайрга ва зиёфатга таклиф этади. Сўнгра улардан бирини Ёвари Акром қилади, уни қуйи табақа ва манзиллардан юқорига даъват этиб, қаватлар оша қаватларда, уст-устдаги табақаларда кездиради. Ул ажиб санъатининг ускуналарини, дастгоҳларини ва пастдан келган маҳсулотнинг омборларини кўрсата-кўрсата, то ўзининг хос доирасига қадар келтиради. Бутун бу камолотнининг маъдани бўлмиш ўзининг муборак Зотини унга кўрсатиш ва ҳузурига олиш ила уни шарафлантиради. Қасрнинг ҳақоиқини ва ўз камолотини унга билдиради. Намойишгоҳдаги сайрчиларга уни раҳбар тайинлаб, қайта юборади. Токи у саройнинг Сониъини саройдаги бутун жиҳозлари, нақшлари, ажойиботлари ила аҳолига таъриф этсин. Сарой нақшларининг рамзларини билдириб ва ичидаги санъатларининг ишоратларини ўргатиб (Замиридаги тартибли жавоҳирлар ва Ўлчовли нақшлар нимадир? Ва улар сарой соҳибининг камолотини ва ҳунарларини қандай кўрсатадилар?), у саройга кирадиганларга таъриф этсин ва кириш одобини, сайр маросимини билдириб ҳамда кўринмас у султони зифунун ва зишуун ҳузурига унинг розилиги ва истаклари доирасида кириш одатларини таъриф этсин...

Аудио мавжуд эмас