Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 61
(1-93)

Яъни, китобнинг биринчи саҳифаси бўлмиш кўплаб табақаларнинг энг бошидан тортиб то якуний саҳифаси бўлган Аҳадийят доирасига қадар бир сайр эттирмоқ лозим бўлади...

Мана шу тамсил ила Меърожнинг юксак ҳикматларига бир даража қарай олурсан.

Энди сўзларимизни тинглаб ўтирган мулҳидга қараб, унинг қалбинга қулоқ соламиз, қандай ҳолга келганини кўрамиз. Хотирага келадики, унинг қалби бундай демоқда: "Мен ишонмоққа бошладим. Лекин яхши тушунолмаяпман. Яна учта муҳим мушкулим бор.

Биринчиси: бу Меърожи Азим нима учун Муҳаммади Арабий алайҳиссолату вассаламга махсусдир?

Иккинчиси: қандай қилиб ул Зот шу коинатнинг уруғи бўлади? "Коинот Унинг нуридан яратилган, ҳам коинотнинг энг мунаввар мевасидир", дейсиз. Бу нима деганидир?

Учинчиси: юқоридаги баёнларингизда дедингизки, шу ер оламидаги асарларнинг ускуналарини, тазғоҳларини ва натижалсининг омборларини кўрмоқ учун юксак Оламга кўтарилгандир. Бу нима деганидир?"

Аудио мавжуд эмас