Рисолати Аҳмадия | Рисолати Аҳмадия (ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЎЗ) | 87
(1-93)
Иккинчи Нуқта.

Саъд Тафтазоний каби муҳаққиқларнинг буюкларидан аксарлари айтганларки: "Ойнинг бўлиниши, бармоқларидан сув оққани, умум бир лашкарга сув ичирганлари, жомеъда хутба ўқиётганларида суянган қуруқ би устуннинг Расулуллоҳ минбарни кўчирганларида айрилиқни сезиб йиғлагани... каби ҳодисалар умум жамоатнинг эшитгани каби мутавотирдир. Яъни, у воқеаларни биридан бирига шундай кўп жамоа нақл қилганларки, ёлғонга келишувлари маҳолдир. "Галилей" исмли машҳур бир қўйруқли юлдузнинг минг йил аввал чиққани тўғрисидаги хабардек мутавотирдир. "Цейлон" оролини кўрмаганимиз ҳолда, унинг мавжуд экани қанчалик ҳақ бўлса, ойнинг бўлинган ҳодисаси ҳам тавотур ила шунчалик қатъийдир."

Хуллас, бундай ғоят қатъий ва ҳамма шоҳид бўлган масалаларда шубҳали ваҳималарга бориш ақлсизликдир. Фақат, бўлиши мумкиндир, демоқ кифоядир. Ҳолбуки, Шаққи Қамар мўъжизаси, бир тоғнинг вулқон отилишидан бўлиниб кетишидек, мумкин ҳодисадир.

Аудио мавжуд эмас