РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 42
(1-114)

Хуллас, Бузуру Жумҳур уламон-инг орасида фақирлик ва зиллатларга сабаб бўладиган заковатларидан келувчи ҳирсларини зариф бир суратда таъвил этиб, нозикона жавоб берган (Ҳусрав*).

4-ҳошия. Буни далиллайдиган бир ҳодиса: Фаранцияда адибларга яхши тиланчилик қилганликлари учун тиланчилик васиқаси берилади (Сулаймон Рушди*).

* Хусрав билан Сулаймон Рушди Устоднинг шоғирдларидандирлар. (Тарж.)

Учинчи натижа - ҳирс ихлосни синдиради... Амали ухровийяга зиён етказади. Чунки аҳли тақводаги ҳирс инсонларнинг таважжуҳини истайди. Инсонларнинг таважжуҳини кутган одам эса, ихлоси томни топмайди. Бу натижа кўп аҳамиятли, кўп диққат жалб қиладигандир.

Ал-хосил. Исроф қаноатсизликни тугади. Қаноатсизлик эса, ишлашга шавқни синдиради.

Аудио мавжуд эмас