РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 44
(1-114)

Ҳам иқтисоддан келган қаноат шукр эшигини очади. Шикоят эшигини ёпади. Ҳаётадан доимо шокир булади.

Ҳам қаноат воситаси билан инсонлардан истиғно қилгани учун уларнинг таважжуҳларини кутмайди. Ихлос эшиги очилади, риё эшиги ёпилади.

Иқтисодсизлик ва исрофнинг даҳшатли зарарларини кенг бир доирада кузатдим, яъни:

Тўққиз йил аввал мен муборак бир шаҳарга келдим. Қиш муносабати билан ул шахарнинг сарват манбаьларини кўра олмадим. Оллоҳ раҳмат этсин, у ернинг муфгиси бир неча марта менга: ’Аҳолимиз камбағалдир" деди. Бу сўз менинг раҳмимни келгирди. Беш-олти йил доимо ул шаҳар аҳолисига ачиниб юрдим. Саккиз йилдан кейин ёзда яна ул шаҳарга келдим. Узумзорларини кўрдим. Марҳум муфтининг сўзи эсимга келди, "Фасубҳоналлоҳ", дедим. Бу узумзорларнинг маҳсулоти шаҳарнинг ҳожатидан жуда ортиқчадир.

Аудио мавжуд эмас