РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 59
(1-114)

ва бир болан-инг ризқи бўлган сутнинг, кўкракдан ке-лиши... ва қон билан ифлослик ичидан чиққанлигига қарамай, булғанмасдан, софий, тоза бўлиб оғзига оқиши тасодиф эҳтимолини қатьий бир тарзда рад этади ва бу ишлар бир Рaззоқи Алийми Роҳиймнинг шафқатли дастурлари билан бўлишини ғоят қатьий кўрсатади. Бу икки жузъий мисолга барча зиҳаёт, зируҳ қиёслансин.

Демак, ҳақиқатда ҳам ажал муайян ва муқаддардир, ризқ ҳар кимга кўра бир тааййун ичида муқаддарот дафтарида қайд эталгандир. Лекин ғоят муҳим бир ҳикмат учун ажал ҳам, ризқ ҳам пардаи гайбда, мубҳам, ғайри муайян бўлиб ва зоҳиран тасодифла боғлиқ каби кўринади. Агар ажал қуёшнинг боташи каби муайян бўлса эди, ярим умри мутлақо ғафлатда ва охиратга ҳаракат қилмасдан эое бўлиб, ярим умрдан кейинги ҳар кун ўлим дорининг ёғочи сари бир қадам каби даҳшатли бир қўрқинч оларди ва ажалдаги мусибат юз даража зиёдалашар эди.Шу боисдан бошга келган мусибатлар ва ҳатто дунёнинг ажали бўлмиш қиёмат ҳам пардаи ғайбда марҳаматан қолдирилган.

Аудио мавжуд эмас