РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 56
(1-114)

Бу икки мудҳиш марази ижтимоийни тузатадиган ягона чора - Закотнинг бир дастури умумий суратинда ижроси, вужуби закот ҳамда рибони ҳаром қилишдир. Ҳам, нафақат ёлгиз ашхосда ва хусусий жамоатларда, балки умум навъи башарн-инг саодати ҳаёти учун энг муҳим бир рукн, балки давоми ҳаёти инсонийя учун энг муҳим бир тиргак - закотдир. Чунки башарда икки табақа бор: хос ва авом. хосдан авомга марҳамат ва эҳсонни ва авомдан хосга ҳурмат ва итоатни таъмин этгувчи амал - закотдир. Йўқса, юқоридан авомнинг бошига зулм ва таҳаккум тушади; авомдан бошларга қарши кин ва исён чиқади. Икки таба-қаи башар доимий бир мужодалаи маънавийяда, бир кашмакаши ихтилофда бўлади. Борабора то Русияда бўлгани каби, саъй ва сармоя мужодаласи суратида бўгиша бошлайди.

Эй аҳли карам ва виждон!.. Ва эй аҳли саховат ва эҳсон!..

Эҳсонлар закот номида бўлмаса, уч зарари бор. Баьзан фойдасиз ҳам кетади. Чунки Аллоҳ номидан бермаганинг учун маьнан миннат этасан; бечора фақирни миннат асорати остида қолдирасан.

Аудио мавжуд эмас