РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 53
(1-114)

Ҳирс сабабли тадбир билан ҳаракат этмагани учун ул тартиби ашёдаги маьнавий босқичларни босиб ўтмайди: ё сакраб йиқилади, ёки бир поғонани босмай чиқмоқчи бўлади; мақсадига ета олмайди.

Хуллас, эй дарди маишатла эсанкираган ва ҳирси дунё билан сарҳуш бўлган қардошлар! Ҳирс шунчалик зарарли ва балоли бир нарса эканига қарамай, ҳирс йўлида ҳар қандай зиллатни иртикоб этиб, ҳалол-ҳаром демасдан ҳар молни қабул қилаверасизлар, ҳаёти ухровийяга лозим кўп нарсаларни эса фидо қиласизлар? Ҳатто аркони Исломийянинг энг муҳим рукни бўлмиш закотни ҳирс йўлида тарк этяпсизлар? Ҳолбуки, закот ҳар шахс учун сабаби баракот ва балоларни даф қилувчидир. Закотни бермаганнинг қўлидан, ҳарҳолда, закот қадар бир мол чиқади: ё бекорга беради, ёки бир мусибат келиб тортиб олади.

Биринчи Жаҳон урушининг бешинчи йили бир ажиб тушда мендан сўралди: "Мусулмонларга келган бу очлик, бу эойиъоти молийя ва машаққати баданийя недандур?" Тушда деган эдим:

Аудио мавжуд эмас