РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 55
(1-114)

Ҳам, йигирма тўрт соатдан биргина соатини хуш ва улвий, нуроний ва фойдали бир навъ таълимоти Раббонийяни биздан истади. Биз танбаллик қилиб, ул намозни ва ниёзни ўрнига келтирмадик. Ўша биргина соатни қолган дамларга қўшиб зое қилдик. Жаноби Ҳақ унинг каффоратига беш йил таълим ва таълимот ва югуртириш билан бизга бир навъ намоз ўқиттирди".

Мен шундай дедим. Сўнгра ўзимга келиб ўйладим, тушундимки, у хаёлий тушда жуда муҳим бир ҳақиқат бордир. "Йигирма бешинчи Сўз’да маданийят билан ҳукми Қуръон нинг қиёсий баҳсида исбот ва баён қилингани каби, башарнинг ҳаёти ижти-моийсида барча ахлоқсизликнинг ва барча ихтилолотнинг манбаьи икки калимадир:

Бириси - "Мен тўқ бўлгандан кейин бошқаси очликдан ўлса, менга нима?"

Иккинчиси - "Сен ишла, мен ейман".

Бу икки калимани жараёни рибо ва тарки закот идома этади.

Аудио мавжуд эмас