РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 54
(1-114)

"Жаноби Ҳақ ўзи берган айрим молдан ўндан бирини7ҳошия ва ёки баъзи молдан қирқдан бирини8ҳошия то бизга камбагалларнинг дуоларини қозантириш, кин ва ҳасадларини манъ этиш учун биздан истади. Биз ҳирсга берилиб очкўзлик қилдик, бермадик. Жаноби Ҳақ йиғилиб қолган закотни - қирқдан ўттизини, ўндан саккизини олди.

7-ҳошия. Яъни, ҳар йили янги берган бугдой каби моллардан ўндан бирини.

8-ҳошия. Яъни, эскидан берган қирқданки, ҳар йил ғолибан ва лоақал рибҳи тижорий ва насли ҳайвоний жиҳати билан ул қирқдан ҳар йили янгидан ўн адад беради.

Яна, ҳар йили фақат бир ой мобайнида етмиш ҳикмати бўлган бир очликни биздан истади. Биз нафсимизга ачиндик: вақтинчалик ва лаззатли бир очликни чекмадик.Жазосига Жаноби Ҳақ бизга етмиш жиҳатла балоли бўлган бир навъ рўзани беш йил жабран туттирди.

Аудио мавжуд эмас