РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 65
(1-114)

Иккинчи хил ризқ эса - кўникма, ис-роф ва суи истеьмолот билан тарёки бўлиб зарурат ҳукмига ўтган мажозий ва сунъий ризқдир. Бу хил ризқ тааҳҳуди Раббоний остида эмас, балки эҳсонга тобеьдир. Гоҳи беради, гоҳи бермайди. Бу иккинчи хил саодат ва лаззатнинг сабаби бўлмиш тежамкорлик ва қаноатни ўзига шиор қилган, саъйи ҳалолни бир навъ ибодат ва ризқ учун бир феълий дуо билиб, ул эҳсонни муташаккирона ва миннатдорона қабул этиб, ҳаётини саодатли кечирган одам бахтиёрдир.

Аксинча, шақоват, хасорат ва аламларнинг сабаби бўлмиш исроф ва ҳирсга берилиб, саъйи ҳалолни ташлаб, ҳар эшикка бош уриб, танбаллик, золимлик ва шикоятчилик билан ҳаёт кечирган одам бадбахтдир. Бундай одам ҳаётини сўндирган бўлади.

Меъда ризқ истаганидай, инсоннинг қалб, руҳ, ақл, кўз, қулоқ ва оғиз каби латифалари ва туйгулари ҳам Раззоқи Роҳиймдан ризқларини истайдилар ва шукроналик билан оладилар. Ҳар бирисига бошқабошқа, ўзларига муносиб ва уларни мамнуну муталаззиз этадиган ризқ хазинаи раҳматдан эҳсон қилинади. Балки Раззоқи Роҳийм уларга кенгроқ ризқ бериш учун кўз, қулоқ, қалб, хаёл ва ақл каби ул латифаларининг ҳар бирини хазинаи раҳматнинг бир калити ҳукмида яратгандир.

Аудио мавжуд эмас