Маданийятдаги мақсуди ҳақиқий бўлган истироҳати умумийя ва саодати ҳаёти дунёвийя бузилди. Иқтисод, қаноат ўрнига исроф ва сафоҳат, саьй ва хизмат ўрнига танбаллик ва истироҳат майли галаба этиб, бечора башарни чҳам ғоят фақир, ҳам ғоят танбал айлади. Самовий Қуръоннинг қонуни асосийси бўлмиш ушбу
деган фармони асосий билан: "Башарнинг саодати ҳаётийяси иқтисод ва саьйга ғайратдадир. Шундай қилсагина, Башарнинг хос ва авом табақаси бирбири билан чиқи-ша олади", деб Рисолаи Нурнинг бу асоси иэоҳига биноан қисқа бир-икки нукта сўзлайман:
Биринчиси. Бадавийликда башар уч-тўрт нарсага муҳтож бўлар эди. Шу уч-тўрт ҳо-жатининг ўндан икки қисминигина тадорик этмасди. Ҳозирги Ғарбнинг мавжуд золим маданийяти суи истеъмоллар ва исрофлар ва ҳавасотни эҳтирос ҳукмига, ғайри зарур эҳтиёжларни эса зарурий ҳожатлар ҳукмига келтириб, одатланиб ва шунга мук кетгани учун, ҳозирги ул маданий инсон ўзи том муҳтож бўлган тўрт ҳожат ўрнига бу замонда йигирма нарсага муҳтож бўлади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى