РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 69
(1-114)

Ул йи-гирма ҳожатдан фақат иккисигина том ҳалол бир тарзда тадорик этилади, холос. Ўн саккизи муҳтож ҳукмида қолади.

Демак, бу маданийяти ҳозира инсонни кўп фақир қилади. Ул эҳтиёж боисидан башарни зулмга ва бошқа ҳаромларни қо-зонишга қизиқтиради. Бечора авом билан хос табақаларини доимо ўзаро жангга ташвиқ қилади. Қуръоннинг қонуни асосийси бўлган "закотнинг вожиблиги, рибонинг ҳаромлиги" воситаси билан авомнинг хосга қарши итоатини ва хоснинг авомга қарши шафқатини таьмин этувчи бу қудсий қонунни ташлаб, буржуаларни зулмга, фақиртарни эса исёнга одатланишга мажбур қилади. Истироҳоти башарийяни остин-устун этади.

Иккинчи нукта. Бу маданийята ҳози-ранинг хориқоларидан ҳар бири башарга биттадан неъмати Раббонийядир ва улар ҳақиқий бир шукрни ва манфаати башарда истеъмолни тақоэо қилади.Бунинг ўрнига, ҳозир биз кўряпмизки, аҳамиятли бир қисм инсонни танбалликка ва сафоҳатга одатлантирмоқда; саьйни ва ишлашни ташлатиб, истироҳат ичида ҳой-ҳавасларга қулоқ солиш майлини бергани учун ҳаракатнинг шавқини синдирмоқда.

Аудио мавжуд эмас