Ва Мавлойи Кариймларига қовушадилар. Яъни, сабабларнинг дағдағасидан ва воситаларнинг қоронғу пардаларидан қутулиб, Робби Роҳиймларига абадий салтанатининг қароргоҳида пардасиз равишда қовушажаклар. Ҳар ким тўғридан-тўғри ўз Холиқ ва Маъбуди ва Робби ва Саййиди ва Молики ким эканини билажак ва топажакдир, Хуллас, бу калима бутун хушхабарлар узра шундай хушхабар беради ва дейдики:
"Эй инсон! Қаерга кетаётганингни ва қаерга юборилаётганингни биласанми? Ўттиз иккинчи Сўзнинг охирида айтилганидек, "Дунёнинг минг йиллик масъудона ҳаёти бир соатлик Жаннат ҳаётига тенг келмайдиган ва у жаннат ҳаётининг ҳам минг йили бир соатлик Руъйати Жамолига тенг келмайдиган бир Жамийли Зулжалол раҳмати ва ҳузурининг мартабасига кетяпсан". Сизлар мубтало ва мафтун ва мушток; бўлган мажозий маҳбублардаги ва бутун дунёвий мавжудотлардаги ҳусн ва жамол Унинг жамоли жилвасининг ва исмлари ҳуснининг бир навъ сояси...
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى