ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 72
(1-96)

ва бутун Жаннат бутун латофати ила бир раҳмат жилваси, бутун иштиёқлар ва муҳаббатлар ва инжизоблар ва жозибалар бир ламъаи муҳаббати бўлган Маъбуди Ламйазалнинг, Маҳбуби Лойазалнинг доираи ҳузурига кетяпсиз... Ва абадий зиёфатгоҳи бўлган жаннатга юбориляпсиз. Шундай экан, қабр эшигига йиғи билан эмас, кулиб кирингиз"

Бу калима яна шундай хушхабар бермоқда, демоқдаки:

"Эй инсон! Фанога, адамга, йўқликка, зулумотга, нисёнга, чиришга, парчаланишга ва кўпчилик ичида бўғилишга кетганингиздан ваҳималаниб, ўйга толмангиз. Сиз фанога эмас, бақога кетмоқдасиз. Адамга эмас, абадий мавжудликка чорланмоқдасиз. Зулумотга эмас, нур оламига кетмоқдасиз... Ҳақиқий молик ва соҳибнинг тарафига кетмоқдасиз ва Султони Азалнинг пойтахтига қайтиб бормоқдасиз. Кўпчилик ичида бўғилшига эмас, ваҳдад доирасида танаффус қилажаксиз. Фиро^а эмас, висолга мутаважжиҳдирсиз".

Аудио мавжуд эмас