ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 75
(1-96)

Ниҳоят, бу ҳаётий ва абадий эҳтиёжимизни асримизнинг фаҳмига уйғун ва инонтирувчи бир тарзда ўргатадиган ва яқин ярим асрдан бери буюк бир эътимод ва ишончга ноил бўлган мўътабар диний бир асар ҳисобланмиш "Рисолаи Нур"ни танладик. Илк маърузамиз нима учун имон мавзуида бўлганини изоҳлаш жараёнида бу асар ва унинг муаллифи ҳаҳида ғоят қисқа тарзда маълумот берамиз.

Бу асрда дин ва Исломият душманлари, аввало, имон асосларини заифлатиш ва йиқитиш режасини иш дастурларининг биринчи моддасига қўйганлар. Хусусан, бу йигирма беш сана ичида тарихда кўрилмаган бир ҳолда турли-турли мунофиқона маслаклар билан қуролланиб имон рукнларига қилинган суиқасдлар жуда даҳшатли бўлди, жуда кўп йиқитгувчи шакллар татбиқ этилди.

Ҳолбуки, имон рукнларининг бирисида ҳосил бўладиган бир шубҳа ва ёки инкор диннинг икир-чикирларида қилинган лоқайдликдан кўра кўп марта фалокатли ва зарарлидир. Шунинг учунки, ҳозир энг муҳим иш тақлидий имонни ҳақиқий имонга айлантириб, имонни қувватлантиришдир, имонни кучлантиришдир, имонни қутқаришдир.

Аудио мавжуд эмас