ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 76
(1-96)

Ҳар нарсадан зиёд имоннинг асослари билан машғул бўлиш қатъий бир зарурат ва воз кечиб бўлмас бир эҳтиёж, ҳатто мажбуриёт ҳолига келди. Бу ҳол Туркиада қавдай бўлса, Ислом дунёсида ҳам шундайдир.

Ҳа, асослари нуратилган бир бинонинг хоналарини таъмирлаш ва безашга ҳаракат қилиш бу бинонинг қулаб тушмаслиги учун қай даража фойда беради? Илдизларини чиритишга тиришилган бир дарахтнинг қуримаслиги учун шох ва япроқларини дорилаш чоратадбирини кўришга уриниш у дарахтнинг ҳаётига бир фойда бера оладими?

Инсон сарой каби бир бинодир, асослари эса имоний рукнлардир. Инсон бир дарахтдир, илдизи эса имоний асослардир. Имон рукнларидан энг муҳими - Имони Биллоҳдир. Аллоҳга имондир. Сўнгра Нубувват ва Ҳаширдир. Шунинг учун ҳар бир инсоннинг қўлга киритишга ҳаракат қиладиган илми, энг биринчи навбатда, имон илми бўлиш лозим. Илмларнинг асоси, илмларнинг шоҳи ва подшоҳи - Имон илмидир.

Аудио мавжуд эмас