Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 191
(1-281)

Бунинг устига, ҳаммага масхара бўласан. Чунки диққат аҳлининг назарида, заифликни кўрсатган такаббуринг ила, ожизликни кўрсатган ғуруринг ила, риёни ва зиллатни кўрсатган сунъий ҳаракатинг ила ўзингни халққа кулги қилдинг. Ҳамма сенинг устингдан кулмоқда", дейилганидан сўнг у бечоранинг ақли бошига келди. Юкини ерга қўйди, устига ўтирди. "Оҳ... Аллоҳ сендан рози бўлсин, заҳматдан, ҳибсдан, масхараликдан қутулдим", деди.

Хуллас, эй таваккулсиз инсон! Сен ҳам бу одам каби ақлингни бошингга ол, таваккул қил. Токи коинотнинг тиланчилигидан ва ҳар ҳодисанинг қаршисида титрашдан ва худфурушликдан ва масхараликдан ва ухровий шақоватдан ва дунёвий тазйиқларнинг исканжасидан қутуласан...

Тўртинчи нуқта. Имон инсонни инсон этади. Балки инсонни султон этади. Шундай экан, инсоннинг асл вазифаси имон ва дуодир. Куфр эса инсонни ғоятда ожиз бир жонивор ҳайвон этади.

Бу масаланинг мингларча далиллари орасида фақат ҳайвон ва инсоннинг дунёга келишидаги фарқларнинг ўзи у масала учун очиқ бир далилдир. Ва бир қатъий бурҳондир. Ҳа, инсоният имон ила инсоният бўлганини инсон билан ҳайвоннинг дунёга келишидаги фарқлари кўрсатиб туради. Чунки ҳайвон дунёга келган вақтида худди бошқа бир оламда камолга етгандек, истеъдодига кўра мукаммал бўлиб келади, яъни, юборилади.

Аудио мавжуд эмас