Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 190
(1-281)

Фақат, янглиш англама. Таваккул сабабларни бутунлай рад қилиш дегани эмасдир, балки уларни қудрат қўлининг пардаси деб билиб, унга риоя этиш, сабабларни ўринлатишни эса, дуои феълийнинг бир тури деб қабул қилиш билан бирга, мусаббаботни ёлғизгина Жаноби Ҳақдан исташ ва натижаларни Ундан деб билиш ва Унга миннатдор бўлиш демакдир.

Таваккул қилган ва қилмаганнинг мисоллари, ушбу ҳикояга ўхшайди:

Бир пайт икки олам белларию бошларига оғир юкларни ортишиб, чипта олиб, катта бир кемага кирдилар. Бири кираркирмас юкини кемага қўйиб, устига ўтириб олиб, атрофни. томоша қила бошлади. Бошқаси аҳмоқ, мағрур бўлганидан юкини ерга қўймади. Унга айтилди: "Оғир юкингни кемага қўйиб, роҳат қил". У деди: "Йўқ, мен қўймасман. Беҳуда иш бўлади. Мен қувватлиман. Молмулкимни белимда ва бошимда муҳофаза этарман". Яна унга айтилди: "Султоннинг бизни ва сизни кўтариб турган шу ишончли кемаси кўпроқ қувватлидир. Янада зиёда, яхшироқ муҳофаза қилади. Акс ҳолда, бошинг айланади, юкинг билан бирга денгизга тушиб кетасан. Ҳам борган сари қувватдан қоласан. Бу букилган белинг, шу ақлсиз бошинг тобора оғирлашган бу юкларга тоқат қилолмайди. Кема йўлбошиси ҳам, агар сени бу ҳолда кўрса, ё телбамикан дея сени қувиб юборади, ё хоиндир, кемамизни иттиҳом этяпти, бизни калака қиляпти, ҳибс этилсин, дея амр қилади.

Аудио мавжуд эмас