Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 187
(1-281)

Ва сўл тарафимдаги тўфонли, дағдағали деб гумон қилган чўққилар эса, зийнатли, севимли, жозибадор бўлган тоғларнинг орқаларида азим бир зиёфатгоҳ, гўзал бир сайргоҳ, юксак бир нузҳатгоҳ бор эканини хаёлан кўрдим. Ва мудҳиш йиртқичлар, аждарҳолар, дея мен гумон қилган махлуқларим эса, мунис туя, ҳўкиз, қўй, эчки каби уй хайвонлари эканини кўрдим.

деб,

ояти каримасини ўқидим, бу воқеадан ўзимга келдим.

Хуллас, у икки тоғ - ҳаётнинг бошланиши ва ниҳояси, яъни, олами ар ва олами барзоҳдир. Ул кўприк эса - ҳаёт йўлидир. Ул ўнг тараф - ўтмиш замондир. Сўл тараф эса - истиқболдир. Ул чўнтак чироғи - худбин ва билганига эътимод этган ва самовий ваҳийни тингламаган анонияти инсонийядир.

Аудио мавжуд эмас