Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 184
(1-281)

Хуллас, инсон Жаноби Ҳақнинг шундай антиқа бир санъатидир. Ва энг нозик ва нозанин бир мўъжизаи қудратидирки, инсонни бутун исмларининг жилвасига мазҳар ва нақшларига мадор қилиб ва коинотга бир кичик мисол суратида яратгандир.

Агар унинг ичига имон нури кирса, устидаги бутун маъноли нақшлар ул нур ила ўқилур. Ул мўъмин уни шуур ила ўқир. Ва ул интисоб ила ўқитади. Яъни, "Сониъи Зулжалолнинг маснуъиман, махлуқиман, раҳмат ва карамига мазҳарман", каби маънолар билан инсондаги Раббоний санъат намоён бўлади. Демак? Сониъига интисоб этмоқдан иборат бўлган имон инсодаги бутун санъат асарларини изҳор этади. Инсоннинг қиймати ул Раббоний санъатга кўра бўлади. Ва бу эса оинаи Самадоний эътибори биландир. Бу ҳолда аҳамиятсиз бўлган инсон шу боис бутун махлуқот узра бир илоҳий мухотаб ва Жаннатга лойиқ бир меҳмони Раббоний бўлур.

Агар интисобни кесишдан иборат бўлган куфр инсоннинг ичига кирса, у вақт бутун ул маънодор илоҳий исмларнинг нақшлари қоронғуликка тушади, ўқилмайди. Зеро, Сониъ унутилса, Сониъга мутаважжиҳ бўлган маънавий жиҳатлар ҳам тушунилмайди.

Аудио мавжуд эмас