Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 183
(1-281)

Шундай экан, инсон имон нури ила инсонда намоён бўлган Илоҳий санъат ва Раббоний исмларнинг нақшлари эътибори билан бир қиймат олади. Куфр эса ул боғлиқликни кесади. Ундай кесилиш натижасида Раббоний санъат яширинади. Қиймати ҳам фақатгина модда эътиборичалик бўлади. Модда эса, ҳам фониқ, ҳам зоила, ҳам муваққат бир ҳайвоний ҳаётдан иборат бўдгани учун қиймати ҳам йўқ ҳукмидадир.

Бу сирни бир мисол ила баён этамиз.

Масалан, шундай бўладики, инсонларнинг санъатлари ичида модданинг қиймати билан санъатнинг қиймати айри-айридир. Баъзан иккисининг қиймати баробар, баъзан модда кўпроқ қийматли, баъзан учрайдики, беш тийинлик темир каби бир моддада беш сўмлик санъат топилади. Айни чоқда, баъзан антиқа бўлган бир санъат бир милёнлик қийматни олгани ҳолда, моддаси беш тийинга ҳам арзимайди. Антиқачиларнинг ёйма бозорига борилса, мана шундай антиқа бир санъатни ҳариқапеша ва жуда эски ҳунарманд санъаткорига боғлаб туриб, у санъаткорни ёд этмоқ билан ва унинг санъати ила номи машҳур қилинса, бир милёнлик нархга сотилади. Агар йирик уста темирчиларнинг ёйма бозорига борилса, беш тийинлик бир темир баҳосида ҳам олиниши мумкин.

Аудио мавжуд эмас