Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 185
(1-281)

Гўё оёқ осмондан бўлади. Ул маъноли олий санъатларнинг ва маънавий олий нақшларнинг кўпи яширинади. Боқий қолган ва кўз билан кўринган бир қисми эса, тубан сабабларга ва табиатга ва тасодифга боғланиб, ниҳоят қийматини йўқотади. Порлоқ олмос каби бўлган ҳар бири биттадан хира шишага айланадилар. Аҳамияти фақат моддаи ҳайвонийяга қарайди. Модданинг ғояси ва меваси эса, айтганимиздек, қисқача бир умрда ҳайвонотнинг энг ожизи ва энг муҳтожи ва энг қайгулиси сифатида фақат жузъий бир ҳаёт кечирмоқдан иборат бўлиб қолади. Сўнгра бузилиб кетади. Мана, куфр шундай бир инсоний моҳиятни йиқитади, олмосни кўмирга айлантиради.

Иккинчи нуқта. Имон шундай бир нурки, у инсонни чароғон этади, устига битилган бутун Самадоний мактубларни ўқиттиради. Шунингдек, коинотни ҳам чароғон этади. Мозий ва келажак замонни зулумотдан қутқаради. Бу сирни бир пайтлар

Ояти каримасининг бир сирига доир кўрганим воқеадаги тамсил ила баён этаман:

Бир ҳаёлий воқеада кўрдимки, бир-бирига қараган икки юксак тоғ бор... Унинг устига даҳшатли бир кўприк қурилган. Кўприкнинг тагида жуда чуқур бир жарлик... мен у кўприкнинг устидаман.

Аудио мавжуд эмас