Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 182
(1-281)
Бу баҳсда имоннинг мингларча махосинидан фақат бештасини "Беш нуқта" ичида баён этамиз.
Биринчи нуқта. Инсон имон нури ила аълойи ъиллиййинга чиқади - Жаннатга лойиқ бир қиймат олади. Ва куфр зулмати ила асфали софилинга тушади - Жаҳаннамга аҳл бўладиган бир вазиятга киради. Чунки имон инсонни Сониъи Зулжалолига боғлайди. Имон бир интисобдир.
Аудио мавжуд эмас