Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 180
(1-281)

Ва севгили бир абд вазиятини беради. Фақат, масалан, сен қуёшга’ етиша олмаганинг, ундан узоқ бўлганинг, ҳеч бир жиҳат-ла учга яқинлаша олмаганинг, балки қуёшнинг зиёси унинг аксини, жилвасини сенинг ойинанг воситаси ила сенинг қўлингга бергани каби, у Зоти Ақдасга ва у Шамси Азал ва Абадга биз гарчи ниҳоятсиз узоқмиз, яқинлаша олмаймиз, аммо унинг зиёи Раҳмати уни бизга яқин қилаётир.

Хуллас, эй инсон! Бу Раҳматни топган одам абадий туганмас бир хазинаи Нурни топади. У хазинани топишнинг чораси -Раҳматнинг энг порлоқ бир мисоли ва мумассили ва у Раҳматнинг энг болиг бир лисони ва даллоли бўлган ва Қуръонда "Роҳматан лил-ъаламийн" унвони ила исмланган Расули Акрам алайҳиссолату вассаламнинг суннатидир ва унга табоъийятидир. Ва Роҳматан лил-ъаламийн бўлган бу Раҳмати мужассамага боғлайдиган амал эса, саловотдир. Ҳа, саловотнинг маъноси Раҳматдир. Ва у зиҳаёт мужассам Раҳматга, раҳмат дуоси бўлган саловот эса, у Роҳматан лил-ъаламийн вусулига василадир. Шундай экан, сен саловотни ўзинг учун у Роҳматан лил-ъаламийнга васила эт ва у Зотни ҳам Раҳмати Раҳмонга васила иттихоз эт.

Аудио мавжуд эмас