Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 177
(1-281)

Бу унвонни қўлига олган одам Раҳматнинг табақаларида кеза олади. Ва бу таржимонни гапиртира олган киши асрори Раҳматни ўрганади ва анвори Роҳиймийятни ва шафқатни кўради.

Бешинчи сир: Бир ҳадиси шарифда ворид бўлганки: ав камо қол. Бу ҳадисни айрим аҳли тариқат ақоиди иймонияга муносиб т>гшмайдиган ажиб бир тарзда тафсир этганлар. Ҳатто улардан аҳли ишқ бўлган баъзилари инсоннинг сиймои маънавийсини бир сурати Раҳмон деб қараганлар. Аҳли ошиқнинг кўпида истигроқ ва илтибос ҳоллари бўлганидан, ҳақиқатга зид тасаввурларида балки маъзурдирлар. Аммо ақли жойида бўлганлар фикран уларнинг ақоид асосларига зид бўлган маъноларини қабул эта олмайди. Қабул этса, хато қилади. Ҳа, бутун коинотни бир сарой, бир уй каби мунтазам идора этаётган ва юлдузларни зарралар каби ҳикматли ва осон айлантирибкездираётган ва зарротни мунтазам маъмурлар каби хизмат қилдириб қўйган Зоти Ақдаси Илоҳийнинг шериги, нозири, зидди, ўхшаши бўлмагани каби,

Аудио мавжуд эмас