Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 179
(1-281)

Ва аҳли ваҳдат улвужуднинг мўътадил қисми "Ла мавжуда илла ҳу"ни шу маънога кўра, бу далолатнинг очиқлигига ва бу муносабатнинг камолига бир унвон сифатида айтганлар.

Олтинчи сир: Эй ҳадсиз ожизлик ва ниҳоятсиз фақирлик ичида гимирлаб юрган бечора инсон! Раҳмат нақадар қийматдор бир васила ва нақадар мақбул бир шафоатчи эканини бундан англа: у Раҳмат шундай бир Султони Зулжалолга василадирки, юлдузлар билан зарралар бирга-бирга камоли интизом ва итоат-ла унинг қўшинида хизмат этаётирлар. Ва у Зоти Зулжалолнинг ва Султони Азал ва Абаднинг истигнои зотийси бор. Ва истиғнои мутлақ ичидадир.

Ҳеч бир жиҳат-ла коинотга ва мавжудотга эҳтиёжи бўлмаган бир Ғанийи Алалитлоқдир. Ва бутун коинот унинг амри ва идораси остида, ҳайбат ва азамати остида ниҳоят итоатда жалолига нисбатан тазаллулдадир. Хуллас, эй инсон, Раҳмат сени Мустагнийи Алалитлоқнинг ва Султони Сармадийнинг ҳузурига чиқаради ва унга дўст қилади. Ва унга мухотаб этади.

Аудио мавжуд эмас