Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 206
(1-281)

Худди шу каби, инсоннинг моҳиятига қудратдан аҳамиятли жиҳозот ва қадардан қийматли дастурлар омонат қилиб қолдирилган. Агар инсон бу тор Ер оламидаги дунёвий ҳаётнинг тупроғи остида у маънавий жиҳозотини нафснинг ҳавасларига сарф этса, айниган уруғ каби бир жузъий лаззат учун қисқа бир умрда, тор бир ерда ва диққинафас бир ҳолда чириб, бижғиб, унинг бадбахт руҳига маънавий масъулият юкланадиган бу дунёдан кўчиб келажакдир.

Агар бу истеъдод уруғини Исломийятнинг суви ила, имоннинг зиёси ила, убудийят тупроғи остида тарбия қилмоқ ила Қуръон амрларига тобеъ бўлиб, маънавий жиҳозотини ҳақиқий ғояларига айлантирса, албатта, Мисол ва Барзоҳ оламида шох ва навда берадиган, Охират ва Жаннат оламида ҳадсиз камолат ва неъматларга сабаб бўладиган бир боқий шажаранинг ва бир доимий ҳақиқатнинг жиҳозотини жамлайдиган қийматли бир уруғ ва равнақдор бир ускуна ва бу коинот шажарасининг муборак ва мунаввар бир меваси бўлажакдир.

Ҳа, ҳақиқий тараққий Инсонга берилган қалб, сир, руҳ, ақл, ҳатто хаёл ва бошқа ҳис-туйғу қувватларини абадий ҳаётга йўналтириш билан бирга, ҳар бири ўзига лойиқ хусусий бир убудийят вазифаси ила машгул бўлмоқликдадир.

Аудио мавжуд эмас