Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 205
(1-281)

Токи ул инсон қудрати чексиз бир Қодирий Роҳийм ва бойлиги ниҳоясиз бир Ғаниййи Карийм бўлган бир Зотнинг ҳадсиз тажаллийларини ўзида жамлаган кенг бир ойна бўлсин.

Ҳа, инсон шундай бир уруғга ўхшайдики, у уруғга токи у тупроқ остида ишлаб, тор оламдан чиқиб, кенг бўлган ҳаво оламига кириб, истеъДод лисони ила Холиқидан бир дарахт бўлмоғини сўраб, ўзига лойиқ бир камол топиши учун қудратдан маънавий ва аҳамиятли жиҳозот ва қадардан нозик ва қийматли дастур берилгандир. Агар у уруғ унга берилган маънавий жиҳозотни суий мизожи туфайли тупроқ остида баъзи зарарли моддаларни ўзига жалб этишга сарфласа, у тор жойда қисқа бир замонда бекордан бекорга бижгиб, чириб кетажакдир. Агар у уруғ ул маънавий жиҳозотини

нинг яратувчи амрига бўйинсуниб, гўзал равишда имтеъмол этса, тор оламдан улкан бир мевали дарахт бўлиб етишиш билан бирга, унинг кичкинагина жузъий ҳақиқати ва маънавий руҳи буюк бир куллий ҳақиқат суратини ҳам олажакдир.

Аудио мавжуд эмас