Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 202
(1-281)

Чунки бу мавжудотнинг олий бир мақоми, аҳамиятли бир вазифаси бордир. Зеро, улар мактуботи Раббонийя ва ойнаи Субҳонийя ва маъмурийни Илоҳийялардир. Куфр эса, уларни оинаидорлик ва вазифадорлик ва маънодорлик мақомидан тушириб, абасийят ва тасодифнинг тезда бузилиб ўзгарадиган фоний моддаларга ва аҳамиятсизлик, қийматсизлик, йўқлик мартабасига туширгани каби, бутун коинотда ва мавжудотнинг ойналарида нақшлари ва жилвалари ва жамоллари кўрилган Илоҳий Исмларни инкор қилиш билан ҳақоратлайди. Ва инсонлик деб аталган бутун Илоҳий, Қудсий Исмларнинг жилваларини гўзал равишда эълон этган бир ҳикмат манзумасининг қасидаси ва бир боқий шажаранинг жиҳозларини ичида жамлаган данак(уруғ) мисол ошкора мўъжизаси ва энг буюк омонатни ўз аҳдига олган; ер, кўк, тоғлардан устун келган ва малакларга қарши юксаклик қозонган ер юзидаги халифалик мартабасининг соҳибини энг залил, бир фоний ҳайвондан ҳам янада залил, янада заиф, янада ожиз, янада фақир бир даражага отади. Ва маъносиз, аралаш-қуралаш, тезда бузиладиган оддий бир лавҳа даражасига туширади.

Ал-ҳосил: Нафси аммора бузғгунчилик ва ёмонлик маъносида ҳисобсиз жиноятларни келтириб чиқаради.

Аудио мавжуд эмас