Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 201
(1-281)

Агар Унга қулликдан бош тортсанг, ожиз махлуқотга залил бир қул бўласан. Агар ўзлигингга ва иқтидорингга ишониб, таваккул ва дуони ташлаб, такаббур ва даъвога юз тутсанг, у вақт яхшилик ва ижод жиҳатида ари ва чумолидан ҳам паст, ўргимчак ва пашшадан ҳам заиф бир ҳолатга тушасан. Ёмонлик ва тахриб жиҳатида тоғдан ҳам оғир, вабодан ҳам зарарли бўласан.

Ҳа, эй инсон! Сенда икки жиҳат бор:

Бири - ижод ва вужуд ва хайр ва мусбат ва феъл жиҳатидир.

Бошқаси - тахриб, адам, шарр, нафиъ инфиъол жиҳатидир.

Биринчи жиҳат туфайли аридан, чумчуқдан ҳам паст, пашшадан, ўргимчакдан ҳам заифсан.

Иккинчи жиҳат туфайли тоғ, ер, кўклардан ўзасан. Улар кўтаришдан оғринган ва ожизлик қилган юкларини кўтарасан, уларга қараганда кенг ва буюк бир ўрин оласан. Чунки сен яхшилик ва ижод қилган вақтинг ёлғизгина вусъатнинг нисбатида қўлинг етадиган даражада, қувватинг етишадиган мартабада яхшилик ва ижод эта оласан. Агар ёмонлик ва тахриб қилсанг, у вақтда ёмонлигинг тажовуз бўлади ва тахрибинг ёйилади. Масалан: куфр-бир ёмонликдир, бир тахрибдир, бир ғайри тасдиқдир. Аммо у бир ёмонлик бутун коинотнинг таҳқирини ва бутун Илоҳий Исмларнинг ҳақоратини, бутун инсониятнинг разолатини ўз ичига олади.

Аудио мавжуд эмас