яна, қудрат қаламининг мактублари ҳукмида бўлган мавжудот саҳифаларини, Ер ва Осмон япроқларини мутолаа этиб, ҳайратона тафаккур қилмоқ;
яна, бу мавжудотдаги зийнатларни ва латиф санъатларни ёқтириб томоша қилиш билан уларнинг Фотири Зулжамолининг маърифатига муҳаббат изҳор этмоқ ва уларнинг Сониъи Зулкамолининг ҳузурига чиқишга ва илтифотига эришишга бир иштиёқдир.
Иккинчиси - асардан муассирга ўтадиган ҳузур ва хитоб мақомидир. Кўрадики, бир Сониъи Зулжалол ўз санъатининг мўъжизалари ила ўзини таниттиришни ва билдиришни истаяпти. Бунга у ҳам имон билан, маърифат билан жавоб қилади.
Яна кўрурки, бир Робби Роҳийм раҳматининг гўзал мевалари ила ўзини севдиришни истаяпти. Бунга жавобан у ҳам Унга қаттиқ муҳаббати ва хусусий ибодати билан ўзини Унга севдиради.
Яна кўрадики, бир Мунъими Карийм моддий ва маънавий неъматларнинг лазизлари билан уни парвариш қилади. У ҳам унга жавобан фъели, ҳоли, сўзи ва ҳатто, қўлидан келса, бутун туйғулари ва аъзолари билан шукр ва ҳамду сано айтади.