Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 222
(1-281)

Ҳа, эй инсон! Сен наботий жисмониятинг ва ҳайвоний нафсинг жиҳатидан кичик бир жузъ, ҳақир бир жузъий, фақир бир махлуқ, заиф бир ҳайвонсанки, ҳамма даҳшатли ўткинчи мавжудотнинг тўлқинлари ичра чайқалиб кетмоқдасан. Лекин Илоҳий муҳаббат зиёсини ўз ичига олган имон нури билан мунаввар бўлган Исломиятнинг тарбияси-ла камолга етган инсонийлик жиҳатидан абдийят ичра бир султонсан. Ва жузъиятинг ичра бир куллийсан, кичиклик ичра бир оламсан. Ва ҳақорат ичра мақоминг шундай буюк ва назорат доиранг кенг бўлган бир нозирсанки: "Менинг Робби Роҳиймим дунёни менга бир хона қилди. Ой ва қуёшни ул хонамга бир чироқ, баҳорни бир даста гул ва ёзни бир неъмат дастурхони, ҳайвонни менга хизматкор этиб, набототни у хонамнинг зийнатли лавозимоти қилгандир", деб айта оласан.

Натижаи калом шуки, сен агар нафс ва шайтонни тингласанг, асфоли софилинга тушасан. Агар Ҳақ ва Қуръонни тингласанг, аълои ъиллиййинга чиқиб, коинотнинг бир гўзал тақвими бўлурсан.

t Бешинчи Ҳикмат. Инсон бу дунёга бир маъмур ва меҳмон қилиб юборилган. Унга кўп аҳамиятли истеъдод берилган.

Аудио мавжуд эмас