Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 219
(1-281)

Чунки ул заифликнинг қуввати ила ва ожизликнинг қудрати ила бу мавжудот унга мусаххар бўлгандир. Агар инсон заифлигини англаб, сўзи, ҳоли, ҳаракати ила дуо қилса ва ожизлигини билиб, мадад тиласа, бу тобеълик шукрини адо қилиш билан бирга, матлубига шундай муваффақ бўлур ва мақсадлари унга шундай тобеъ бўлурки, зотий иқтидорининг ўзи билан унинг юздан бирига ҳам муваффақ бўлолмас эди. Фақат баъзи вақт лисони ҳол дуоси туфайли ҳосил бўлган бир матлубини янглиш ҳолда ўз иқтидоридан деб билади, холос.

Масалаи, товуқ боласининг заифлигида бир куч борки, шу куч товуқни арслонга ташлантиради. Дунёга янги келган арслоннинг боласи у ваҳший ва оч арслонни (онасини) ўзига мусаххар этиб, уни оч қолдириб, ўзи эса тўқ бўлади. Мана, диққат қилинадиган нуқта - заифликдаги бир қуъват ва томоша қилишга муносиб бўлган бир жилваи раҳмат...

Бу шундайки, нозли бир бола йиғлаш ё исташ ва ё ҳазин ҳоли билан ўзи истаган нарсаларига шундай муваффақ бўлур ва шундай қуъватлилар унга тобеъ бўлурларки, у нарсаларнинг мингдан бирига минг бора қувватли бўлганда ҳам ўзи етиша олмас эди.

Аудио мавжуд эмас