Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 218
(1-281)

Ул олтмиш олтин эса - олтмиш йиллик умрдирки, бу воқеани кўрган вақтимда ўзимни қирқ беш ёш дея тахмин қилган эдим. (Яна ўн беш йил яшашимга) Ҳужжатим йўғ-у, лекин Қуръони Ҳакиймнинг холис бир талабаси ортиб қолган ўша ўн беш олтиндан ярмисини Охиратга сарфлашга мени иршод этди.

Ул карвонсарой мен учун Истанбул эмиш.

Ул поезд - замондир. Ҳар бир йили бир вагондир.

Ул тунел - дунёвий ҳаётдир.

Ул тиканли чечаклар ва мевалар эса - ношаръий лаззатлардир. Ва ҳаром этилган нафсоний ўйинкулгилардирки, одам улар билан машгул бўларкан, булар бир кун тугайди, деган тасаввурдан пайдо бўлган алам, қалбни қонатади. Айрилиги билан парчалайди. Жазони ҳам чектиради. Поезд хизматчиси: "Беш тийин бер, улардан истаганингча бераман", деб айтган эди. Унинг таъбири будирки, инсоннинг ҳалол саъйи ила, шаръий доирада кўрган завқлари, лаззатлари кайф учун кифоядир. Ҳаромга киришга эҳтиёж қолдирмайди. Бошқа қисмларни сен таъбир эта олурсан.

t Тўртинчи Ҳикмат. Инсон бу коинот ичида жуда нозик ва нозанин бир болага ўхшайди. Заифлигида буюк бир қувват ва ожизлигида буюк бир қудрат бордир.

Аудио мавжуд эмас