Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 215
(1-281)

Эрталабгача қўлимда ҳеч қандай пул қолмади. Бир тижорат қилолмадим. Борадиган жойим учун ҳам бир мол ололмадим. У пулдан менга фақат аламлар, гуноҳлар қолди ва у кайфу сафолардан яра-чақалар, ғам-ғуссалар келди. Мен шундай ҳазин ҳолда эканман, бйрдан у ерда бир одам пайдо бўлди. Менга деди:

- Ҳамма сармоянгни зое кетказдинг, шапалоқ ейдиган бўлдинг. Борадиган жойингга ҳам хонавайрон бўлган ҳолда, қўлинг бўш кетажаксан. Аммо ақлинг бўлса, тавба эшиги очиқдир. Бундан кейин сенга бериладиган ўн беш олтиндан ҳар вақт қўлингга кирган сари ярмисини эҳтиётан асраб қўй. Яъни, борадиган жойингда сенга лозим бўладиган баъзи нарсаларни ол. Қарасам, нафсим рози бўлмаётир.

- Учдан бирини, - деди.

Бунга ҳам нафсим кўнмади. Сўнгра:

- Тўртдан бирини асра бўлмаса, - деди.

Қарасам, нафсим ўзи мубтало бўлган одатини тарк этмаяпти. У одам қаҳр билан мендан юз ўгириб кетди.

Аудио мавжуд эмас