Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 213
(1-281)

Шунингдек, инсондаги маънавий жиҳозлар ва инсоний сезимлар ҳайвонга нисбатан юз даража кенг тарқалган. Масалан, гузалликнинг барча мартабаларини фарқлаб етадиган кўзи ва таомларнинг бутун турли-туман махсус завқларини ажратиб оладиган лисоний зоиқоси ва ҳақиқатнинг бутун нозик нуқталарига сўзи ўтадиган ақли ва камолотнинг бутун навъларига муштоқ бўлган қалби ва боп!қа шу каби жиҳозлари, қуроллари қаёқда-ю, ҳайвоннинг жуда оддий, фақатгина бирикки маротаба инкишоф этган қуроллари қаёқда?! Фарқи шуки, ҳайвон ўзига хос бир амалда, фақатгина бир махсус жиҳоз унда зиёда инкишоф этади. Аммо у инкишоф хусусийдир.

Инсоннинг жиҳозот жиҳатидан бойлиги ушбу сирдандир:

Ақл ва фикр сабабидан инсоннинг ҳислари, туйғулари ортиқ даражада инкишоф ва инбисот пайдо қилган. Ва эҳтиёжларининг кўплиги боисидан унда жуда кўп ва турли-туман ҳиссиёт пайдо бўлган. Ва бу ҳиссиётлари кўп ранг-баранглашган. Ва фитратнинг кўп нарсаларга алоқадорлиги сабабидан жуда кўп мақсадларга қаратилган орзуларга сабаб бўлган. Ва жуда кўп фитрий вазифалари борлиги боисидан қуроллари ва жиҳозоти зиёда инбисот пайдо қилган. Ва ибодатнинг бутун навъларига истеъдодли бир фитратда яратилгани учун унга бутун камолотнинг уруғларини ичида жамлаган бир истеъдод берилган.

Аудио мавжуд эмас