Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 211
(1-281)

Ҳамда бу инсонга берилган бутун жиҳозлар ва қуроллар ундан мамнун бўлиб, Охиратда унинг фойдасига шоҳидлик билдирадилар.

Ҳа, Инсонга барча ажиб -жиҳозлар бу аҳамиятсиз дунёвий ҳаёт учун эмас, балки жуда ҳам аҳамиятли бўлган боқий ҳаёт учун берилгандир. Чунки инсонни ҳайвонга нисбат қилсак, кўрамизки, Инсон жиҳозлар ва нарсалар борасида жуда бойдир. Ҳайвондагидан юз даража ҳам янада зиёддир. Дунёвий ҳаёт лаззатини тотиш ва ҳайвоний ҳаёт кечириши борасида эса юз даража пастга қулайди. Чунки ҳар кўрган лаззатида мингларча алам изи бордир. Утмиш замоннинг аламлари ва келажак замоннинг қўрқувлари ва ҳар бир лаззатнинг завол бўлиб кстиши алами унинг завқларини бузади ва лаззатида бир из қолдиради. Лекин ҳайвон бундай эмас. Аламсиз бир лаззат олади. Ғам-ғуссасиз На ўшиш замоннинг аламлари уни инжитади, на келажак замоннинг қўрқувлари уни ҳуркитади. Роҳат ила яшайди, ётади, Холиқига шукр қилади.

Демак, Аҳсани Тақвим суратида яратилган инсон бутун фикри ила дунёвий ҳаётга шўнгиса, ўзи ақли ҳайвондан юз даража юксак бўлгани ҳолда, чумчуқдек бир ҳайвондан ҳам юз даража пастга тушади.

Аудио мавжуд эмас