Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 210
(1-281)

Лекин у инсон инфиъол ва қабул ва дуо ва савол жиҳатидан бу дунё карвонсаройида азиз бир йўлчидир. Ва ниҳоясиз раҳмат хазиналарини унга очган шундай бир Кариймнинг меҳмони бўлгандир. Ва унга ҳадсиз, мислсиз гўзал маснуотини ва хизматкорларини мусаххар қилган. Ва ул меҳмоннинг таназзуҳи ва томошаси ва фойдаланиши учун шундай катта бир ажиб жойни муҳайё этгандирки, у жойнинг нисфи қутри, яъни, марказдан муҳит чизигига қадар ораси кўзнинг кесган миқдори, балки хаёлнинг етган еригача кенг ва узоқдир.

Хуллас, агар инсон ўзлигига берилиб, дунёвий ҳаётни хаёлнинг ғояси қилиб, маишат дардида баъзи муваққат лаззатлар билан машгул бўлса, ғоят тор бир жойда бўғилиб кетади. Унга берилган бутун жиҳозлар ва қуроллар ва сезимлар ундан шикоят этиб, ҳашир кунида унга қарши шоҳидлик билдиражакдирлар. Ва даъвогар бўлажакдирлар. Агар ул инсон ўзини меҳмон деб билса, мезбони бўлган Зоти Кариймнинг изни доирасида умр сармоясини сарф этса, шундайин кенг бир жойда узоқ бир абадий хаёт учуп гўзал равишда ҳаракат қилади на танаффус олиб, истироҳат этади. Сўнгра аълои ъиллийинга қадар кета олади.

Аудио мавжуд эмас