Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 212
(1-281)

Бошқа бир жойда бир мисол билан бу ҳақиқатни баён этган эдим. Муносабат келди, яна у мисолни такрор этаман. Яъни:

Бир одам бир хизматкорига ўн олтин бериб, "Махсус бир газмолдан бир дона кўйлак тиктир", дея амр этади. Йккинчи хизматкорига минг олтин бериб, баъзи нарсалар ёзилган бир қибланомани унинг яўнтагига солиб қўяди. Аввалги хизматкор ўн олтин билан аъло газмолдан мукаммал бир кўйлак олади. Иккинчи хизматкор телбалик қилиб, аввалги хизматкорга қараб, чўнтагига солиб қўйилган ҳисоб қибланомасини ўқимасдан, бир дўкончига минг олтин бериб, бир дона кўйлак истади, инсофсиз дўкончи ҳам газмолнинг энг чириганидан бир дона кўйлак берди. У бадбахт хизматкор хўжайинининг ҳузурига келди. Ва қаттиқ бир танбеҳ эшитдй: Ва даҳшатли бир азоб чекди.

Хуллас, озгина оиги бор одам ҳам англарки, иккинчи хизматкорга берилган минг олтин бир дона кўйлак олиш учун эмас, балки муҳим бир тижорат учун эди.

Аудио мавжуд эмас