Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 214
(1-281)

Хуллас, бу даража бой жиҳозот ва кўп сармоя, албатта, аҳамиятсиз, муваққат бу дунёвий ҳаётнинг таҳсили учун берилмаган. Балки шундай инсоннинг асл вазифаси - ниҳоясиз мақсадларга қаратилган ишларни бажариб, ожизлик ва фақирлигини ва қусурини убудийят суратр!да эълон этиш ва куллий назари ила мавжудотнинг тасбиҳотини кўриб, шоҳидлик билдириш ва неъматлар ичра Раҳмоний мададни кўриб, шукр этиш ва маснуот ва Раббоний қудратнинг мўъжизаларини томоша қилароқ ибрат назари билан тафаккур этишдир.

Эй дунёпараст ва дунёвий ҳаётга ошиқ ва Аҳсани тақвим сиридан ғофил қолган Инсон! Бу дунсвий ҳаётнинг ҳақиқатини аввалги Саид бир хаёлий воқеада кўрмиш. Уни ҳозирги Саидга айлантирган бу тамсилий воқеани тингла.

Кўрдимки, мен бир йўлчиман. Узоқ бир йўлга кетмоқдаман. Яъни юборилмоқдаман. Хўжайиним ’бўлган зот мен учун ажратган олтмиш олтиндан тадрижан бир миқдор пул берган эди. Мен ҳам сарфлаб, жуда кайфу сафоли бўлган бир карвонсаройга келдим. У карвонсаройда бир кечанинг ичида ўн олтинни қимор-симорга, кайфу сафога ва шуҳрат йўлига сарфладим.

Аудио мавжуд эмас